Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Сербия ташқи ишлар вазири Марко Журични қабул қилди

Учрашувда 2025 йилги келишувларни амалга ошириш бўйича йўналишлар белгиланди.

Ўзбекистон Президенти Сербия ташқи ишлар вазири Марко Журични қабул қилди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 6 май куни Ўзбекистонга ташриф билан келган Марко Журични қабул қилди.

 

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Александр Вучичнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, 2025 йил октябрь ойида олий даражада эришилган келишувларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Томонлар ҳукуматлар, парламентлар ва ишбилармон доиралар ўртасидаги мулоқот фаоллашганини мамнуният билан қайд этди.

 

Иқтисодий ҳамкорлик доирасида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, фармацевтика, кимё саноати, IТ, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Шунингдек, жорий йилда Белград шаҳрида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

 

Учрашувда меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.