Жаҳон

Россия хорижий давлатлар дипломатларини Киевни тарк этишга чақирди

Москва Украина 9 май кунидаги тадбирларига ҳужум қилган тақдирда Киевга кенг кўламли жавоб зарбалари берилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Россия хорижий давлатлар дипломатларини Киевни тарк этишга чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик ваколатхоналарни Киевдаги ходимларини зудлик билан эвакуация қилишга чақирди. Москва Украина 9 май — Ғалаба куни тадбирларини бузишга уринадиган бўлса, Киевга жавоб зарбалари берилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Тelegram'даги видеомурожаатида хорижий дипломатик ваколатхоналарни Россия Мудофаа вазирлигининг огоҳлантиришига жиддий эътибор беришга ундади. Унга кўра, агар Украина Ғалаба куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар ёки Қизил майдондаги ҳарбий парадни нишонга олса, Россия жавоб чораларини кўради.

 

Захарова Россия Қуролли кучлари томонидан Киевга жавоб зарбаси берилиши эҳтимоли сабаб дипломатлар ва бошқа ваколатхоналар ходимларини ўз вақтида эвакуация қилиш зарурлигини таъкидлади.

 

Шунингдек, Россия томони Украина президенти Володимир Зеленскийни Арманистонда бўлиб ўтган Европа сиёсий ҳамжамияти йиғилишида Ғалаба куни тадбирларини бузиш ҳақида “таҳдидли баёнотлар” берганликда айблади.

 

Зеленский Х ижтимоий тармоғида Россия 9 майдаги ҳарбий парад олдидан ҳаво мудофаа тизимларини мамлакат ҳудудларидан Москва атрофига кўчираётганини ёзди ва бу Украина учун узоқ масофали ҳужумлар имкониятини кенгайтираётганини таъкидлади.

 

“Бу Россия раҳбарияти кўплаб баёнотларда тилга олинган сулҳга тайёрланмаётганини ва Россиянинг бошқа ҳудудларидан кўра Москвадаги парад ҳақида кўпроқ қайғураётганини кўрсатади. Шу билан бирга, бу бизнинг узоқ масофали зарбаларимиз учун қўшимча имкониятлар яратмоқда. Биз бунга мос устувор йўналишларни белгилаймиз”, — деди Зеленский.

 

Айни пайтда томонлар бир-бирини сулҳни бузишда айбламоқда. Украина 6 май куни бир томонлама сулҳ эълон қилган бўлса, Россия ҳам 9 майдаги Ғалаба куни тадбирлари муносабати билан вақтинчалик сулҳ таклиф қилган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"