Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Австрия делегациясини қабул қилди

Ушбу ташриф доирасида қўшма бизнес форуми ўтказилди, меҳнат миграцияси, дипломатик хизмат ва солиққа тортиш соҳаларида муҳим битимлар имзоланди.

Ўзбекистон Президенти Австрия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 май куни Австрия Республикасининг Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Беате Майнл-Райзингер ва ички ишлар федерал вазири Герхард Карнердан иборат делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмонлар давлат раҳбарига Австрия Федерал Президенти Александр Ван дер Белленнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Турли даражалардаги мулоқотлар изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Кейинги йилларда товар айирбошлаш 3 баробар ошди. Қурилиш материаллари, тоғ туризми, соғлиқни сақлаш, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, банк-молия ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари жадал амалга оширилмоқда.

 

Ҳукуматлараро комиссия самарали фаолият юритмоқда. Ушбу ташриф доирасида қўшма бизнес форуми ўтказилди, меҳнат миграцияси, дипломатик хизмат ва солиққа тортиш соҳаларида муҳим битимлар имзоланди.

 

Маданият ва таълимда ҳам алмашинувлар кенгайиб бормоқда.

 

Олий даражада тизимли мулоқотни йўлга қўйиш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

 

Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида сўз юритилар экан, терроризм, одам савдоси, наркотрафик ва кибержиноятларга қарши курашиш соҳасида мунтазам ахборот алмашиш зарурлиги қайд этилди.

 

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.