Жаҳон

АҚШ Эронга зарба берди, Теҳрон бунга жавоб қайтарди

Ўзаро ҳужумларга қарамасдан Доналд Трамп сулҳ ҳали ҳам амалда эканини билдирди.

АҚШ Эронга зарба берди, Теҳрон бунга жавоб қайтарди

АҚШ ва Эрон пайшанба куни ўзаро ҳарбий зарбалар алмашди. Бу 7 апрелдан буён амал қилиб келаётган сулҳ учун энг жиддий синов сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Эрон ҳарбийлари АҚШни Ҳормуз бўғозидаги икки кемага ва Эрон ҳудудларига зарба беришда айблади. Теҳрон маълумотига кўра, ҳужумлар Кешм ороли ҳамда Бандар Хамир ва Сирик атрофидаги ҳудудларда амалга оширилган.

 

Бунга жавобан Эрон АҚШнинг Ҳормуз бўғозининг шарқий қисми ва Чобаҳор порти яқинидаги ҳарбий кемаларига ҳужум қилганини маълум қилди. Эроннинг “Хотам ал-Анбиё” марказий штаби вакили зарбалар натижасида “катта талафот етказилганини” иддао қилди.

 

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CЕНТCОМ) эса Эрон томонидан ракеталар, дронлар ва кичик катерлар ёрдамида учта АҚШ эсминеци нишонга олинганини билдирди. Шу билан бирга, Вашингтон Эроннинг ракета ва дрон объектларига жавоб зарбалари берилганини маълум қилди.

 

“CЕНТCОМ можаронинг янада кескинлашувини истамайди, бироқ АҚШ кучларини ҳимоя қилишга тайёр”, — дейилади қўмондонлик баёнотида.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп эса вазиятга изоҳ берар экан, сулҳ ҳали ҳам сақланиб қолаётганини таъкидлади.

 

“Бугун улар биз билан ўйнашишга уринди. Биз эса уларни яксон қилдик”, — деди Трамп журналистларга.

 

Кейинроқ Эроннинг Press TV телеканали Ҳормуз бўғози яқинидаги ҳудудларда вазият яна меъёрлашганини хабар қилди.

 

Томонлар ўртасидаги кескинлик Вашингтон Теҳроннинг янги тинчлик таклифига жавобини кутаётган бир пайтда юз берди. АҚШ таклифида урушни расман якунлаш кўзда тутилган бўлса-да, Эрон ядровий дастури ва Ҳормуз бўғозининг очилиши каби асосий масалалар очиқ қолмоқда.

 

Трамп музокаралар давом этаётганини билдириб, Эрон ядровий қуролга эга бўла олмаслиги бўйича принципиал келишув мавжудлигини айтди.

Шунингдек, янги ҳарбий тўқнашувлар фонида жаҳон энергетика бозорларида ҳам кескин реакция кузатилди. Жума кунги Осиё савдоларида АҚШ нефть фьючерслари нархи 3 фоизгача кўтарилди. АҚШда бензин нархлари эса февраль охиридан буён 40 фоиздан ортиқ қимматлагани маълум қилинди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"