Жаҳон

БАА Эронга яширин ҳужумлар уюштирган — WSJ

АҚШ БААнинг урушга киришини норасмий тарзда маъқуллаган бўлиши мумкин.

БАА Эронга яширин ҳужумлар уюштирган — WSJ

Бирлашган Араб Амирликлари АҚШ ва Исроил ўртасидаги уруш фонида Эронга қарши бир қатор яширин ҳужумлар уюштиргани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги The Wall Street Journal мақоласига таяниб хабар берди.

 

Хабарга кўра, ҳужумлардан бири Эроннинг Лаван оролида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводига қаратилган бўлиб, у апрель ойи бошида зарбага учраган. Ўша вақтда АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув эълон қилиши кутилаётган эди. Зарба оқибатида йирик ёнғин юз берган ва объект вақтинча ишдан чиққан.

 

Манбаларнинг билдиришича, Эрон мазкур ҳужумга жавобан БАА ва Қувайт ҳудудларига баллистик ракеталар ҳамда дронлар йўллаган. Шунингдек, АҚШ БААнинг урушга киришини норасмий тарзда маъқуллаган бўлиши мумкинлиги ҳам қайд этилган.

 

WSJ маълумотига кўра, Эрон минтақада энг кўп айнан БААни нишонга олган давлат бўлиб, Форс кўрфази мамлакатига 2 800 дан ортиқ ракета ва дрон ҳужумлари амалга оширилган.

 

Ушбу ҳужумлар БАА иқтисодиётига сезиларли зарар етказиб, айрим соҳаларда қисқартириш ва мажбурий таътил ҳолатларига сабаб бўлган. Бу эса мамлакатнинг стратегик қарашларида ўзгаришларга олиб келгани айтилади. 

 

Аноним Форс кўрфази расмийлари фикрича, БАА эндиликда Эронни минтақавий барқарорликка таҳдид солувчи “хавфли актёр” сифатида баҳоламоқда.

 

БАА Ташқи ишлар вазирлиги мазкур иддаолар юзасидан изоҳ бермаган, бироқ аввалги баёнотларга ишора қилиб, мамлакат ўзига қилинган ҳар қандай душманона ҳаракатга жавоб бериш ҳуқуқига эга эканини таъкидлаган.

 

Яқин Шарқ бўйича таҳлилчи Дина Эсфандиёрий эса WSJ'га берган изоҳида, Форс кўрфази давлатларидан бири урушаётган томон сифатида Эронга тўғридан-тўғри зарба бергани муҳим воқеа эканини қайд этган. 

 

Унинг фикрича, бу ҳолат Теҳронни БАА ва минтақадаги бошқа воситачи давлатлар ўртасида келишмовчилик келтириб чиқаришга ундаши мумкин.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"