Спорт

Элдор Шомуродовнинг устози Италия жамоаси бош мураббийлиги учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда

Раньерининг Рим клубидаги самарали фаолияти ва катта мураббийлик тажрибаси жамоа бош мураббийлиги учун асосий номзодлар қаторида кўрилишига асос бўлмоқда.

Элдор Шомуродовнинг устози Италия жамоаси бош мураббийлиги учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда

Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлдан чиқарган Италия терма жамоасининг мураббийлар штабида ўзгаришлар амалга оширилди, деб хабар бермоқда RomaPress — футболга ихтисослашган мустақил ахборот портали.

 

Қизиғи шундаки, 74 ёшли Клаудио Раньери 2025 йил ёзида Италия терма жамоасини бошқариш таклифини қабул қилмаган эди. Ўша вақтда у “Рома”да катта маслаҳатчи сифатида ишлаётганди. 2026 йил апрель ойида мутахассис Рим клубини тарк этди ва ҳозирда ҳеч қайси жамоада фаолият олиб бормаяпти.

 

“Италия терма жамоасидан таклиф тушганида рад жавобини берган эдим, чунки ўша пайтда ъРомаъдаги вазифамни тарк этишни истамагандим. Ҳозирда эса ҳеч қандай мажбуриятим йўқ, шунинг учун бу вариантни кўриб чиқиш мумкин”, — деди Клаудио Раньери Sky Sports'га берган изоҳида.

 

“Билмайман. Агар сизни чақиришса, шунчаки 'ҳа' деб жавоб бериш кифоя”, — деди Клаудио Раньери.

 

Эслатиб ўтамиз, Клаудио Раньери ўз фаолияти давомида “Ювентус”, “Интер”, “Рома” каби Италиянинг етакчи клубларини, шунингдек, Англиянинг “Лестер Сити” жамоасини тарихий чемпионликка олиб чиққан тажрибали мутахассис сифатида танилган. Унинг бой тажрибаси ҳозир оғир вазиятга тушиб қолган Италия терма жамоаси учун муҳим омил бўлиши мумкин.

 

Маълумот ўрнида, Раньери 2024/25 мавсумда “Рома"да фаолият олиб бориб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовга ҳам устозлик қилган. Ўша мавсумда ўзбекистонлик ҳужумчи 7 та гол ва 5 та голли узатмани амалга ошириб, самарали ўйин кўрсатган эди.

 

Абдуллаева Шахризода

 

 

 

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

Бунга молиявий можаро ва мухлисларнинг муносабати сабаб бўлгани айтилмоқда.

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Ҳозирча унга нисбатан якуний жазо белгиланмаган.

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Футболчининг ўзи ҳам федерация белгилайдиган жазони қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.