Жаҳон

Қирғизистонда эркак хотинига қайноқ сув сепиб, Ўзбекистонга қочиб кетди

Аёл 27 кун касалхонада даволанган, эри ва унинг қариндошлари томонидан ёрдам кўрсатилмаган.

Қирғизистонда эркак хотинига қайноқ сув сепиб, Ўзбекистонга қочиб кетди

 

Қирғизистоннинг Ош шаҳрида оилавий зўравонлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.



Маълум қилинишича, Зарнибо исмли аёл шаҳар раҳбарияти билан учрашувда эри томонидан зўравонликка учраганини билдирган. Унинг сўзларига кўра, 9 март куни турмуш ўртоғи юзига икки маротаба қайноқ сув сепган ва шундан сўнг Ўзбекистонга қочиб кетган.



Жабрланувчи ҳужум оқибатида 27 кун давомида шифохонада даволанганини маълум қилган. Аёлнинг таъкидлашича, ушбу даврда эри ҳамда унинг қариндошлари томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаган.



“Мен тўрт нафар фарзандим билан ёлғиз қолдим. Касалхонага ҳеч ким келмади, ёрдам ҳам бўлмади”, — деган аёл йиғилиш давомида.



Унинг айтишича, ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган бўлсада, гумондор ҳали Қирғизистонга қайтарилмаган.



Шаҳар ички ишлар бошқармаси раҳбари мазкур вазият назоратга олинганини билдириб, гумондорни қўлга олиш ва мамлакатга қайтариш бўйича чоралар кўрилаётганини маълум қилган.



Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида мамлакатда 16 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик ҳолати қайд этилган. Бош прокуратура эса маиший зўравонлик билан боғлиқ 656 та жиноят иши қўзғатилганини билдирган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"