Ўзбекистон

Олмалиқда ЙТҲ оқибатида 9 ёшли бола вафот этди

26 ёшли ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган икки нафар болани уриб юборган.

Олмалиқда ЙТҲ оқибатида 9 ёшли бола вафот этди

 

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида икки нафар вояга етмаган бола иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.



Қайд этилишича, ҳодиса 12 май куни соат 14:00 атрофида Олмалиқ шаҳрининг Амир Темур кўчасида юз берган. 26 ёшли ҳайдовчи С.Д. бошқарувидаги автомобиль пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган икки нафар 9 ёшли болани уриб юборган.



Ҳодиса оқибатида жабрланган болалардан бири оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган. Иккинчи бола эса тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.



Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи мазкур ишга жалб қилинган ҳолда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.