Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Бразилия ТИВ раҳбарини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва тармоқ ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, қўшма лойиҳаларни кенгайтириш ҳамда Ҳукуматлараро комиссия тузиш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Бразилия ТИВ раҳбарини қабул қилди

 


Президент Шавкат Мирзиёев 12 май куни Ўзбекистонга ташриф билан келган Бразилия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири Мауро Виейрани қабул қилди.



Учрашув аввалида меҳмон Ўзбекистон раҳбарига Бразилия Президенти Луис Инациу Лула да Силванинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.



Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.



Олий даражадаги тизимли сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш, парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш ва икки томонлама ҳамкорлик механизмларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.



Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ҳамда кимё, электротехника, фармацевтика ва саноатнинг бошқа йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.



Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, селекция, туризм, спорт ва бошқа истиқболли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.



Учрашув якунида Ҳукуматлараро комиссия ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.



Томонлар халқаро ва минтақавий долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар ҳамда бўлажак ҳамкорлик тадбирлари режасини муҳокама қилдилар.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.