Ўзбекистон

Ўзбекистонда Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилди — Азизбек Урунов янги қўмита раиси этиб тайинланди

Шунингдек, Ветеринария ва чорвачилик тизимида ҳам янги ўзгаришлар амалга оширилди.

Ўзбекистонда Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилди — Азизбек Урунов янги қўмита раиси этиб тайинланди

 

Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилди.



Қарорга кўра, Ўзбекистон Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Аллаберганович Урунов ушбу қўмитага ўриндошлик асосида раис этиб тайинланди.



Шунингдек, Президент Администрациясида фаолият юритиб келган Фуроқат Жалилов ҳамда Элёр Талабоев янги ташкил этилган қўмита раисининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди.



Қишлоқ хўжалиги тизимини такомиллаштириш доирасида Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси қайта ташкил этилиб, Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги сифатида фаолият юритиши белгиланди.



Мазкур агентликка 2020 йилдан буён Микрокредитбанкни бошқариб келган Ориф Бўтаев раҳбар этиб тайинланди. У бир вақтнинг ўзида Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимини ҳам эгаллайди.



Қарор доирасида яйлов хўжалигини ривожлантириш, маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш ҳамда чорвачилик учун жамоат яйловларини яратишга алоҳида эътибор қаратилиши белгиланган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"