Ўзбекистон

Қашқадарёда экологияга зарар етказган корхонага қарийб 11 миллиард сўм компенсация белгиланди

Завод ҳудудида қурилиш ва бошқа турдаги чиқиндилар ноқонуний жойлаштирилгани, нефть маҳсулотлари аралашган оқова сувлар очиқ майдонларга ташлаб юборилгани аниқланди.

Қашқадарёда экологияга зарар етказган корхонага қарийб 11 миллиард сўм компенсация белгиланди

Қашқадарёдаги Муборак газни қайта ишлаш заводига экологик қонунбузарликлар сабаб қарийб 11 миллиард сўм қўшимча компенсация белгиланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, завод ҳудудида қурилиш ва бошқа турдаги чиқиндилар ноқонуний жойлаштирилган. Бу эса атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиб, чиқиндилардан ҳосил бўлаётган чанг зарралари атмосфера ҳавосининг ифлосланишига сабаб бўлаётгани қайд этилган.

 

Шунингдек, зарарли газларни ёқиш жараёнида атмосфера ҳавосига олтингугурт, углерод ва азот оксидлари белгиланган меъёрлардан ортиқ миқдорда чиқарилгани аниқланган.

 

Ишлаб чиқариш жараёнида газни тозалашдан ҳосил бўлган оқова сувлар нефть маҳсулотлари аралашган ҳолда очиқ майдонларга ташланаётганлиги маълум бўлди.

 

Ҳолат юзасидан корхонага 10 миллиард 834 миллион сўм миқдорида қўшимча компенсация белгиланди ҳамда бажарилиши мажбурий бўлган 7 банддан иборат кўрсатма берилди. Тўпланган ҳужжатлар судга юборилган.

 

Аввалроқ Сурхондарёнинг Бойсун туманида 23 апрель куни дарёга нефть аралаш суюқлик оқиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Ҳодиса Surxan Gas Chemical Operating Company МЧЖ қўшма корхонасига қарашли қудуқда юз бергани аниқланган. 2 май куни кучли сел сабаб хандақ бузилиши оқибатида яна нефть аралаш суюқлик сизиб чиқди.

 

Ҳолат юзасидан атроф-муҳитга етказилган зарар миқдорини аниқлаш, сабаб ва омилларни ўрганиш ҳамда масъул субъект, жумладан Surxan Gas Chemical Operating Company фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича текширув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинганди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.