Жаҳон

Эрон айрим Хитой кемаларига Ҳурмуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Маълумотларга кўра, чоршанба кунидан буён Ҳурмуз бўғозидан 30 та кема ўтган.

Эрон айрим Хитой кемаларига Ҳурмуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Эрон 28 февралдан буён кучайтирилган назорат остида бўлган Ҳурмуз бўғози орқали айрим Хитой кемаларининг ҳаракатланишига рухсат берди. Бу ҳақда Sinxua ахборот агентлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, чоршанба кунидан бошлаб бир қатор Хитой кемалари Эрон томонидан белгиланган назорат протоколларига мувофиқ бўғоздан ўтишни бошлаган.

 

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси денгиз флоти вакилига кўра, шу вақт давомида Ҳурмуз бўғозидан 30 та кема ўтган.

 

Эслатиб ўтамиз, Эрон 28 февралдан бошлаб Исроил ва АҚШ билан боғлиқ кемаларга нисбатан чекловларни кучайтирган эди. Теҳрон бу қарорни ўз ҳудудига қилинган қўшма ҳужумлардан кейин қабул қилганини билдирган.

 

Эрон ташқи ишлар вазири Сайид Аббос Ароқчи бўғоз барча тижорат кемалари учун очиқ эканини, бироқ кемалар Эрон денгиз кучлари билан ҳамкорлик қилиши лозимлигини таъкидлаган.

 

Шунингдек, у Эрон юк ташишга тўсқинлик қилмаётганини, аксинча минтақадаги блокада АҚШ томонидан амалга оширилаётганини қайд этган. Вазир вазият дипломатик йўл билан ҳал этилишига умид билдирган.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"