Жаҳон

Эрон футболчилари учун АҚШ визалари ҳалигача берилмаяпти

Эрон футбол федерацияси раҳбари FIFA билан виза масаласи юзасидан ҳал қилувчи музокаралар ўтказилишини билдирган.

Эрон футболчилари учун АҚШ визалари ҳалигача берилмаяпти

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати бошланишига бир ойдан кам вақт қолганига қарамай, Эрон терма жамоаси футболчилари учун АҚШ визалари ҳали расмийлаштирилмаган. Бу ҳақда Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож маълум қилди, дея хабар бермоқда Аl Jazeera.

 

IRNA давлат агентлиги хабарига кўра, федерация раҳбари яқин кунларда FIFA билан виза масаласи юзасидан ҳал қилувчи музокаралар ўтказилишини билдирган.

 

“Эртага ёки индинга FIFA билан ҳал қилувчи учрашув ўтказамиз. Улар бизга кафолат бериши керак, чунки виза масаласи ҳануз ҳал бўлгани йўқ”, — деган Меҳди Тож.

 

Унинг айтишича, ҳозиргача Эрон делегациясининг бирор аъзосига АҚШ визаси берилгани ҳақида расмий маълумот келмаган.

 

Маълумотларга кўра, футболчилар виза олиш жараёнининг бир қисми сифатида Туркия пойтахти Анқарага бориб, бармоқ изи топшириши керак. Шу билан бирга, Эрон футбол федерацияси ушбу жараённи Анталия шаҳрида ташкил этишга уринмоқда. Чунки АҚШ ва Эрон 1980 йилдан буён дипломатик муносабатларга эга эмас.

 

Бундан ташқари, АҚШ ва Исроилнинг 28 февраль куни Эронга қарши бошлаган ҳарбий ҳужумлари ортидан минтақадаги вазият янада кескинлашган эди. Ҳозирда томонлар ўртасида 8 апрелдан буён "мўрт" сулҳ сақланиб қолмоқда.

 

Чоршанба куни Теҳронда Эрон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига кузатиш маросими ўтказилди. АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қиладиган мундиал давомида Эрон жамоаси Аризона штатининг Туксон шаҳрида жойлашади.

 

 Эрон терма жамоаси турнирдаги илк учрашувини 15 июнь куни Лос-Анжелесда Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўтказади. G гуруҳи доирасида эронлик футболчилар Белгия ва Миср терма жамоаларига қарши ҳам майдонга тушади.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"