Ўзбекистон

“Кичик йўлда 120 км/соат тезликда ҳаракатланган” — Хоразмда ИИБ ходими иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди

Маст ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, автомобиль йўл четидаги бетон тўсиққа урилган ва ағдарилган.

“Кичик йўлда 120 км/соат тезликда ҳаракатланган” — Хоразмда ИИБ ходими иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди

Хоразм вилояти Шовот туманида маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарган ички ишлар органлари ходими иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.



Kun.uz маълумотларига кўра, 2025 йил 23 декабрь куни Урганч шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика катта бўлмаган инспектори сифатида ишлаган 30 ёшли Д.Ю. спиртли ичимлик истеъмол қилганидан сўнг “Cobalt” русумли автомашинани бошқарган. У билан бирга автомобилда икки нафар йўловчи бўлган.



Ҳаракат давомида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, автомобиль йўл четидаги бетон тўсиққа урилган ва ағдарилган. Оқибатда орқа ўриндиқда бўлган йўловчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.



Суд материалларида гувоҳнинг кўрсатмасига кўра, автомобиль кичик йўлда 120 км/соат тезликда ҳаракатланган ва бир неча йўл нотекисликларидан сўнг ҳам тезликни камайтирмаган.



Суд мажлисида айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдирган ва қилмишидан пушаймонлигини таъкидлаган.



ЖИБ Шовот туман суди ҳукмига кўра, Д.Ю. Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга 4 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. Шунингдек, у 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Жазони манзил колонияларда ўташ белгиланган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"