Ўзбекистон

Бухорода Медиа ҳафталик якунланди: 800 дан ортиқ иштирокчи қамраб олинди

Медиа ҳафталик 18–22 май кунлари мамлакатнинг водий ҳудудларида давом этиши режалаштирилган.

Бухорода Медиа ҳафталик якунланди: 800 дан ортиқ иштирокчи қамраб олинди



Бухорода ўтказилган медиа ҳафталик якунига кўра, иштирокчилар ўз профессионал позициясини шакллантириш, аудиторияни тўғри таҳлил қилиш ҳамда тезкорлик ва аниқликни уйғунлаштириш бўйича амалий билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.



Тадбир давомида контент яратишда креатив ёндашувни ривожлантириш, трендларни кузатиш билан чекланмасдан уларни яратиш тамойиллари асосий йўналиш сифатида белгиланди. Шунингдек, сунъий интеллект имкониятлари контент ишлаб чиқариш жараёнида ёрдамчи восита эмас, балки ижодий жараённи кучайтирувчи муҳим омил сифатида амалий синовдан ўтказилди.



Иштирокчилар томонидан контент сифати унинг ташқи кўринишидан кўра, ортидаги фикр, ёндашув ва профессионал позиция билан баҳоланиши алоҳида таъкидланди.



Маълумотларга кўра, медиа ҳафталик доирасида 53 нафар матбуот котиби ва ахборот хизмати ходими, 19 нафар телевидение соҳаси вакили, 15 та газета ва интернет ОАВ вакили, 14 нафар блогер, 80 дан ортиқ мобилограф, 80 дан ортиқ СММ мутахассиси ҳамда 200 нафар ёш контент яратувчи қамраб олинди. Якуний медиа форумда эса 700 дан ортиқ иштирокчи жамланди. Умумий ҳисобда тадбир 800 дан ортиқ иштирокчини қамраб олди.



Медиа ҳафталик 18–22 май кунлари мамлакатнинг водий ҳудудларида давом этиши режалаштирилган бўлиб, кейинги босқичда Фарғона ва Наманган вилоятлари параллель равишда янги ғоялар ва медиа-инновациялар майдонига айланади.

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"