Ўзбекистон

Метрода рекорд кўрсаткич: 8 май куни 1 млндан ортиқ йўловчи ташилди

Метро хизматларидан энг кўп ҳафтанинг пайшанба ва жума кунлари фойдаланилмоқда.

Метрода рекорд кўрсаткич: 8 май куни 1 млндан ортиқ йўловчи ташилди

2026 йил май ойида Тошкент метрополитени хизматларидан фойдаланувчилар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.

 

Mаълумотларга кўра, 2025 йил 8 май куни метродан 986 минг 916 нафар йўловчи фойдаланган бўлса, 2026 йил 7 май куни бу кўрсаткич 1 миллион 105 минг 883 нафарга етган. Натижада йўловчилар оқими қарийб 12 фоизга ошган.

 

Шунингдек, 2025 йил 15 май куни метро хизматидан 953 минг 220 нафар фуқаро фойдаланган бўлса, 2026 йил 14 май куни ушбу кўрсаткич 1 миллион 44 минг 736 нафарга етиб, 9,6 фоизлик ўсиш қайд этилган.

 

Метрополитенга кўра, 2026 йил 8 май куни бир сутка давомида 1 миллион 117 минг 61 нафар йўловчига хизмат кўрсатилиб, рекорд натижа қайд этилган.

 

Қайд этилишича, метро хизматларидан энг кўп ҳафтанинг пайшанба ва жума кунлари фойдаланилмоқда.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"