Жаҳон

Канадада хантавирус инфекцияси ҳолати қайд этилди

Россия ва Беларусда ҳам касаллик билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.

Канадада хантавирус инфекцияси ҳолати қайд этилди

Канаданинг Британия Колумбияси провинцияси ҳукумати мамлакат фуқароларидан бирида хантавирус инфекцияси аниқланганини маълум қилди. Reuters агентлиги хабарига кўра, беморда Andes вируси штамми бўйича тест натижаси ижобий чиққан.

 

Маълум қилинишича, фуқаро аввалроқ хантавирус тарқалиши қайд этилган круиз кемасида бўлган. Кема тарк этилгач, эркак Британия Колумбиясининг Виктория шаҳридаги шифохонада тиббий кўрикдан ўтказилган.

 

Россия Фанлар академияси академиги, эпидемиолог Геннадий Онишченко маълумотига кўра, 2026-йили Атлантика океанидаги круиз кемасида қайд этилган ҳолатдан аввал ҳам бир қатор давлатларда хантавирус инфекцияси аниқланган.

 

Хусусан, Россиянинг Волгабўйи ҳудуди ва Бошқирдистонида касаллик ҳолатлари қайд этилган. Шунингдек, АҚШнинг Аризона ва Калифорния штатларида, Чили ҳамда Аргентинада ҳам хантавирус билан боғлиқ тасдиқланган ҳолатлар аниқланган. Беларусда эса ўтган йил давомида 50 та ҳолат қайд этилгани маълум қилинган.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"