Ўзбекистон

Сурхондарёда Афғонистондан олиб кирилган қарийб 600 кг наркотик мусодара қилинди

Жиноий гуруҳ наркотик моддаларни тонг саҳарда яширин равишда олиб ўтишга уринган.

Сурхондарёда Афғонистондан олиб кирилган қарийб 600 кг наркотик мусодара қилинди

Сурхондарёда Афғонистондан олиб кирилаётган қарийб 600 килограмм наркотик моддалар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ДХХ тезкор бўлинмалари, Чегара қўшинлари ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида йирик миқдордаги наркотик моддаларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилган.

 

Маълумотларга кўра, жиноий гуруҳ тонг саҳар вақтида чегара назорати сусайишидан фойдаланиб, тақиқланган моддаларни мамлакат ҳудудига олиб киришни режалаштирган.

 

Хусусан, Афғонистон фуқароси бошқарувидаги “Mercedes” русумли юк автомобили Сурхондарёдаги “Термиз-авто” чегара божхона постида белгиланган тартибда текширувдан ўтказилган.

 

Текширув жараёнида автомобиль тиркамасида олиб келинаётган “Doosan” русумли экскватор инспекцион кўрик мажмуаси орқали сканер қилинганда, унинг кўтарувчи қисми ичида шубҳали жисмлар мавжудлиги аниқланган. Шундан сўнг махсус техник воситалар ёрдамида ўтказилган қўшимча кўздан кечириш ишлари давомида экскваторнинг “стреласи” ичига яширилган 593 килограмм “гашиш” ва 3 килограмм “опий” моддаси борлиги фош этилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, наркотик воситаларнинг эгалари ва иштирокчиларини аниқлаш ҳамда қўлга олиш бўйича тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"