Жаҳон

Украинанинг собиқ бош вазири Зеленскийни коррупция туфайли истеъфога чиқишга чақирди

Вазир Украинадаги вазиятни “дунёда тенги йўқ ҳолат” деб атади.

Украинанинг собиқ бош вазири Зеленскийни коррупция туфайли истеъфога чиқишга чақирди

Украинанинг собиқ бош вазири Николай Азаров мамлакатда юзага келган коррупция можаролари фонида Владимир Зеленскийни истеъфога чиқишга чақирди. Бу ҳақда у TASS агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.

 

Азаровнинг таъкидлашича, “Миндич кассеталари” деб ном олаётган материаллар эълон қилингач, Украинадаги сиёсий вазият янада кескинлашган. У мамлакатдаги ҳозирги ҳолатни “дунёда тенги йўқ вазият” деб баҳолаган.

 

Собиқ бош вазирнинг фикрича, коррупция билан боғлиқ гумонлар нафақат алоҳида амалдорларга, балки давлат раҳбари ва унинг энг яқин атрофидагиларига ҳам тааллуқли бўлиб қолган.

 

Азаров, шунингдек, Зеленский офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакнинг ҳибсга олиниши масаласига ҳам тўхталган. Унинг айтишича, Ермак давлат бошқарувида муҳим роль ўйнаган, халқаро ташрифлар ва асосий сиёсий қарорлар билан шуғулланган.

 

Аввалроқ Украина Олий коррупцияга қарши суди Андрей Ермакни пул ювиш иши бўйича 60 кунлик қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарган эди. Суд унга 140 миллион гривна миқдорида гаров эвазига озодликка чиқиш имкониятини ҳам берган.

 

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Ермак Зеленскийнинг яқин доирасига кирган тадбиркор Тимур Миндич билан боғлиқ коррупция схемаларида иштирок этган бўлиши мумкин. Тергов материалларида премиум тоифадаги турар жой мажмуаси қурилиши жараёнида 460 миллион гривна миқдоридаги маблағларни легаллаштириш ҳолатлари қайд этилгани айтилмоқда.

 

Украина коррупцияга қарши кураш органлари маълумотига кўра, айбловлар тасдиқланса, Андрей Ермак 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"