Ўзбекистон

Ўзбекистонда “пробег”ни ўзгартириб сотганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилади

Сенат маъмурий жавобгарлик тизимини такомиллаштиришга оид қонунни маъқуллади.

Ўзбекистонда “пробег”ни ўзгартириб сотганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилади

 

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан маъқулланди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир қатор принципиал ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Хусусан, иккиламчи автомобиль бозорида учраётган фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида кодекс янги 178²-модда билан тўлдирилмоқда. Унга кўра, автотранспорт воситасининг босиб ўтган масофасини кўрсатувчи одометр қурилмаси кўрсаткичлари ўзгартирилгани ёки алмаштирилгани ҳақида харидорни хабардор қилмаганлик учун алоҳида маъмурий жавобгарлик белгиланади.

 

Қайд этилишича, ушбу норма истеъмолчиларнинг товар ҳақида тўлиқ ва ҳаққоний маълумот олиш ҳуқуқини таъминлаш ҳамда автомобиль бозоридаги ноҳалол амалиётларга чек қўйишга хизмат қилади.

 

Бундан ташқари, транспорт воситасини бошқариш ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддатини қисқартириш тартиби ҳам такомиллаштирилмоқда. Эндиликда бу масала фақат суд томонидан, аниқ белгиланган мезонлар асосида кўриб чиқилади.

Қонунга кўра, агар шахс илгари ушбу имтиёздан фойдаланган бўлса ёки жазо муддати давомида қайта ҳуқуқбузарлик содир этса, унга нисбатан бундай енгиллик қўлланилмайди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"