Ўзбекистон

Каттақўрғонда собиқ ҳоким ўринбосари олган порасини қайтараётганида қўлга тушди

Булунғур туманида эса солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари пора олаётган вақтида ушланди.

Каттақўрғонда собиқ ҳоким ўринбосари олган порасини қайтараётганида қўлга тушди

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Самарқанд вилоятида коррупцияга оид икки ҳолат фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'гa хабар берди.



Биринчи ҳолатда, Булунғур туманида фаолият юритувчи “Бухгалтерия маркази” давлат муассасаси ҳисобчиси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалигига ҳисобланган 150 миллион сўмлик солиқ қарздорлигини мансабдор танишлари орқали камайтириб беришни ваъда қилган.



Маълум қилинишича, у фермер хўжалиги раҳбаридан дастлаб 3 миллион сўм олган, кейинчалик эса қўшимча 15 миллион сўм талаб қилган. Тезкор тадбир давомида ушбу маблағни Булунғур тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари билан биргаликда олаётган вақтида гумонланувчилар ашёвий далиллар билан қўлга олинган.



Иккинчи ҳолатда эса, 2025 йилда Каттақўрғон тумани ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган шахс фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 14 миллион сўм олгани аниқланган.



Терговга кўра, у ўз ваъдасини бажармаган. Тезкор тадбир давомида собиқ мансабдор муқаддам олган маблағ ҳисобидан 1000 АҚШ долларини қайтараётган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилган.



Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"