Ўзбекистон

Ўзбекистонда гидрометеорология ва авиация хавфсизлиги тизими модернизация қилинади

Мамлакатда об-ҳаво маълумотларининг аниқлигини ошириш, хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳақида эрта огоҳлантириш тизимини такомиллаштириш ва миллий авиация парвозлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қарор қабул қилинди.

Ўзбекистонда гидрометеорология ва авиация хавфсизлиги тизими модернизация қилинади

 

Вазирлар Маҳкамаси томонидан гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда фуқаролик авиацияси парвозлари хавфсизлигини метеорологик таъминлашни такомиллаштиришга қаратилган 252-сонли қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Экология қўмитаси матбуот хизмати хабар берди .



Ҳужжатга мувофиқ, мамлакатда об-ҳаво прогнозларининг аниқлигини ошириш, хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳақида эрта огоҳлантириш тизимини ривожлантириш ҳамда миллий авиация хавфсизлигини халқаро стандартлар асосида таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланди.



Хусусан, 2027–2028 йилларда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор қопламини кузатиш учун замонавий масофавий қор ўлчаш станцияларини ўрнатиш ва мавжуд тизимларни янгилаш режаштирилган.



Шунингдек, 2026–2028 йиллар давомида мамлакат аэропортларида автоматик авиация об-ҳаво станцияларини модернизация қилиш дастури амалга оширилади.



Қарор доирасида Хоразм вилоятидаги Урганч халқаро аэропорти ҳудудида авиация об-ҳаво станциясини модернизация қилиш, уни замонавий техник жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда зарур инфратузилмани янгилаш ишлари ҳам кўзда тутилган.



Бундан ташқари, учиш-қўниш йўлаги бўйлаб электр таъминоти, алоқа, интернет ва захира генераторлар билан тўлиқ жиҳозланган автоматлаштирилган авиация об-ҳаво станцияларини ўрнатиш белгиланган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.