Ўзбекистон

Ўзбекистонлик тадбиркорнинг Озарбайжонда 80 минг долларни ундириш масаласи ТИВ томонидан кўриб чиқилмоқда

Тадбиркор суд қарорига қарамай, ҳамкор компаниядан маблағни икки йилдан бери ундира олмаётгани билдирган.

Ўзбекистонлик тадбиркорнинг Озарбайжонда 80 минг долларни ундириш масаласи ТИВ томонидан кўриб чиқилмоқда

 

Ўзбекистонлик тадбиркорнинг Озарбайжон компанияси билан боғлиқ 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ундириш масаласи Ташқи ишлар вазирлиги томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган очиқ мулоқот давомида кўтарилган. Унда тадбиркор Озарбайжондаги ҳамкор компания томонидан тўлов икки йилдан буён амалга оширилмаётганини, суд қарори мавжуд бўлсада, маблағни ундириш имкони бўлмаётганини билдирган.

 

Шунингдек, тадбиркор илгари шунга ўхшаш ҳолатларда хорижий компаниялар Ўзбекистондан қарз маблағларини ундиришда Ташқи ишлар вазирлиги аралашуви натижасида масалалар ҳал этилганини ҳам қайд этган.

Унинг сўзларига кўра, элчихонага ҳам мурожаат қилинган, бироқ ҳозирга қадар маблағни ундириш бўйича натижа қайд этилмаган.

 

Ташқи ишлар вазирлиги муносабатида билдирилишича, Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси ушбу масала юзасидан тадбиркор билан доимий алоқада бўлиб, мурожаатнинг дастлабки босқичларидан бошлаб консуллик-ҳуқуқий кўмак кўрсатиб келмоқда.

 

Қайд этилишича, жараён давомида тадбиркор ва унинг ҳуқуқий вакили ўртасидаги айрим ташкилий масалалар сабабли иш юритишда узилишлар юзага келган.

Айни пайтда элчихона томонидан мазкур масалани қонуний доирада ҳал этиш юзасидан тегишли ишлар давом эттирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Савдо-саноат палатасидаги учрашувда бир тадбиркор Озарбайжонга экспорт қилган маҳсулоти учун тўловни ололмаётганини айтган ва Ўзбекистон дипломатларининг хориждаги бизнес манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси ҳақида савол кўтарилган эди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"