Ўзбекистон

Наманганда гилос ейман деб трансформатор устига чиққан 13 ёшли бола ток уриб вафот этди

Марҳум боланинг қариндошлари трансформатор ҳудудида хавфсизлик чоралари етарли бўлмаганини таъкидламоқда.

Наманганда гилос ейман деб трансформатор устига чиққан 13 ёшли бола ток уриб вафот этди

Наманган вилоятининг Давлатобод туманида 13 ёшли бола юқори кучланишли трансформатор устига чиқиб, электр токи уриши оқибатида вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Миллар дастурида маълум қилинди.

 

Масъуллар маълумотига кўра, ҳодиса 5 май куни тахминан соат 19:37 ларда содир бўлган. Дастлабки маълумотларда айтилишича, 2013 йилда туғилган бола гилос узиш мақсадида маҳаллада жойлашган юқори кучланишли трансформатор устига чиққан вақтида электр токи таъсирига тушган.

 

Маълум бўлишича, марҳум бола холасининг қаровида бўлган, онаси эса хорижда ишлаган. Қариндошларининг айтишича, бола мактабдан қайтгач, кўчага тенгдошлари билан футбол ўйнаш учун чиққан.

 

Воқеадан сўнг қўшнилар томонидан болага биринчи ёрдам кўрсатишга уриниш бўлган. Шундан кейин у яқин ҳудуддаги шифохонага олиб борилган. Воқеа юзасидан оила аъзолари томонидан шошилинч ёрдам кўрсатиш жараёни билан боғлиқ айрим ҳолатларга ҳам эътироз билдирилган. Уларнинг айтишича, бола дастлаб яқин атрофдаги тиббиёт муассасасига олиб борилган, бироқ у ерда тезкор тиббий ёрдам кўрсатилиши борасида кечикишлар бўлган.

 

Марҳумнинг яқинлари трансформатор атрофида хавфсизлик тўсиқлари ва зарур ҳимоя чоралари бўлмаганини таъкидлади. Уларнинг фикрича, ҳудуд етарли даражада ўралмаган ва трансформатор хавфсиз ҳолатга келтирилмаган.

 

Ҳодиса жойига туман прокуратураси ҳамда ички ишлар органларининг тезкор-тергов гуруҳи етиб борган. Бола ўлимининг аниқ сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

 

Бош прокуратура ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Шунингдек, Давлатобод туман электр таъминоти корхонаси ходимлари фаолияти юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

 

Маълумотларга кўра, марҳум Давлатобод туманидаги 56-сонли умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси бўлган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.