Ўзбекистон

Наманганда дўл хавфини камайтириш учун булутларга 57 та снаряд отилди

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, дўлга қарши ишлар республиканинг бир қатор ҳудудларида тизимли давом этмоқда.

Наманганда дўл хавфини камайтириш учун булутларга 57 та снаряд отилди

 

Наманган вилоятининг Косонсой ва Янгиқўрғон туманларида дўл ёғиши хавфини камайтириш мақсадида булутларга махсус таъсир кўрсатиш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.

 

Идора хабарига кўра, жорий йил май ойи бошида ҳудудларда конвектив булутларга таъсир кўрсатилиб, дўл ҳосил бўлиш жараёнларини заифлаштириш бўйича профилактик чоралар кўрилган. Ушбу ишлар 1, 11 ва 12 май кунлари амалга оширилган.

 

Маълум қилинишича, жараён давомида жами 57 дона «Аlazan-6» туридаги дўлга қарши воситалар қўлланилган.

 

«Ўзгидромет» мутахассисларининг таъкидлашича, сўнгги йилларда баҳор мавсумида қисқа муддатли кучли ёғингарчиликлар, жала ва дўл ҳодисалари кўпайиб бормоқда. Бунга асосий сабаб сифатида глобал иқлим ўзгаришлари кўрсатилмоқда.

 

Шунингдек, идора маълумотига кўра, ёғин миқдори кескин ошмаган бўлсада, қисқа вақт ичида интенсив ёғиш ҳолатлари сел ва сув тошқинлари хавфини кучайтирмоқда.

 

«Ўзгидромет»нинг Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатиш хизмати Наманган, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида дўлга қарши ишларни тизимли равишда олиб бормоқда.

 

Идора қайд этишича, дўлга қарши чораларга қарамасдан, айрим ҳолларда қисқа муддатли дўл ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.