Ўзбекистон

Тошкент метросида ҳаракат интервали 2–3 дақиқагача қисқартирилади

Метро бекатлари сонини 79 тага, линиялар узунлигини эса 103 километрга кенгайтириш режалаштирилган.

Тошкент метросида ҳаракат интервали 2–3 дақиқагача қисқартирилади

 

Жорий йил 15 май куни Президентнинг “Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–191-сон қарори имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, 2030 йилгача метрополитен тизимини ривожлантириш бўйича асосий мақсад ва вазифалар белгиланди. Унга кўра, кунлик йўловчи ташиш ҳажмини 1,8 миллион нафарга етказиш, метро бекатлари сонини 79 тага, линиялар узунлигини эса 103 километрга кенгайтириш режалаштирилган.

 

Шунингдек, метро поездлари ҳаракат интервалини 2–3 дақиқагача қисқартириш кўзда тутилган.

 

2028 йил якунига қадар метро бекатларига кириш жойлари ҳамда ўтиш йўлакларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаган ҳолда венинг автоматлари ва кичик савдо объектларини жойлаштириш режалаштирилган.

 

Шунингдек, метро бекатлари атрофида “Park & Ride” тизими жорий этилади. Унга кўра, автомобиль тўхташ жойларидан фойдаланган йўловчиларга метро чипталарида чегирмалар бериш ҳамда автотураргоҳ тўловларини метро чиптаси орқали қоплаш механизмлари йўлга қўйилади.

 

Қарорда, шунингдек, метро туннеллари ва бекатларида хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда тадбиркорларга аукцион асосида ижара тартибида фаолият юритиш имконияти яратиш ҳам назарда тутилган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.