Ўзбекистон

Тошкент вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган 95 мингдан ортиқ дори воситаси топилди

Қиймати 1,3 миллиард сўм бўлган ноқонуний дори воситалари Қозоғистондан олиб кирилган.

Тошкент вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган 95 мингдан ортиқ дори воситаси топилди

 

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида хориждан Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилаётган катта миқдордаги дори воситалари фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'гa хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Қозоғистондан Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган “С. Нажимов” чегара божхона пости орқали кириб келган юк автомашинаси божхона назоратидан ўтказилган. Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги мазкур транспорт воситаси текширилганда, озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган 52 турдаги жами 95 минг 369 дона тиббий буюм ва дори воситалари борлиги аниқланган.

 

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, ноқонуний юкларни қабул қилиб олаётган вақтида Тошкент туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган шахс ҳам ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Тегишли баҳолаш хулосаларига кўра, мусодара қилинган тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 миллиард 323 миллион сўмни ташкил этади.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.