Ўзбекистон

Андижонда таълим муассасаси директори 10 минг доллар пора билан қўлга тушди

Шунингдек, ноқонуний ер савдоси ҳолати билан боғлиқ бир нечта мансабдор шахслар қўлга олинди.

Андижонда таълим муассасаси директори 10 минг доллар пора билан қўлга тушди

 

Андижон вилоятида ноқонуний ер савдоси ва коррупцион ҳолатлар билан боғлиқ бир нечта мансабдор шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'гa хабар берди.



Маълум қилинишича, Фарғона водийси магистраль каналлардан фойдаланиш бошқармасининг 2-Шаҳрихон бўлими 3-гидроучасткаси бошлиғи чорвачилик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган фуқарога Катта Фарғона канали ҳимоя ҳудудидаги 30 сотих ер майдонини ижара асосида расмийлаштириб бериш эвазига 40,5 минг АҚШ доллари талаб қилган.



У Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан олдиндан 20 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.



Тезкор тадбир давомида ушбу ноқонуний ҳолатга Фарғона водийси магистраль каналлардан фойдаланиш бошқармаси бўлим бошлиғи ҳам алоқадор экани аниқланиб, у 20 минг доллардан 3 минг доллар олган вақтида қўлга тушди.



Шунингдек, мазкур ер майдонидан ижара асосида фойдаланиб келаётган 3-гидроучастка ходими ҳам ер ажратиб бериш эвазига 19 минг АҚШ доллари талаб қилгани аниқланиб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.



Бундан ташқари, Олтинкўл туманидаги таълим муассасаси директори ҳам хизмат мавқеидан фойдаланиб, муассаса ҳудудидаги 1,1 гектар ер майдони бўйича келишув шартномасини тасдиқлаб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган. У олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган.



Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"