Ўзбекистон

“Бугунги битирувчи — эртанги Учинчи Ренессанс бунёдкори” — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон раҳбари 472 минг нафар битирувчини катта ҳаётга қадам қўяётгани билан табриклади.

“Бугунги битирувчи — эртанги Учинчи Ренессанс бунёдкори” — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз мактабларини тамомлаётган битирувчиларга йўллаган табригида ёшларни “сўнгги қўнғироқ” байрами билан самимий қутлади.

 

Давлат раҳбари ўз табригида жорий йилда 472 минг нафар ўғил-қиз мактабни тамомлаб, катта ҳаётга қадам қўяётганини алоҳида таъкидлади. Президентнинг қайд этишича, ёшлар Янги Ўзбекистоннинг энг катта ишончи ва таянчи ҳисобланади.

 

Табрикда бугунги битирувчилар эртанги муҳандис, шифокор, олим, тадбиркор, шоир ва Учинчи Ренессанс бунёдкорлари экани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, давлат томонидан ёшларнинг сифатли таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва замонавий билимларни ўзлаштириши учун кенг имкониятлар яратилаётгани билдирилди.

 

Президент жорий йилда илк бор 11 минг нафардан ортиқ ўқувчи мактабни олтин ва кумуш медаллар билан тамомлаётганини қайд этиб, бу ютуқлар ортида устоз ва ота-оналарнинг катта меҳнати борлигини таъкидлади.

 

Давлат раҳбари бугунги кунда мамлакатда 207 та олий таълим муассасаси ва 643 та техникум фаолият юритаётганини билдириб, улар битирувчиларга замонавий билим, касб ва малака беришга тайёр эканини қайд этди. Шунингдек, кўплаб ёшлар ҳали мактабни тамомламасдан туриб, Ўзбекистон ва хориждаги нуфузли олийгоҳларга ўқишга қабул қилинаётгани айтилди. Хусусан, 171 нафар ёш дунёнинг етакчи университетларига киришга муваффақ бўлгани таъкидланди.

 

Президент ёшларни замонавий касбларни эгаллаш, хорижий тилларни ўрганиш, компьютер саводхонлигини ошириш ҳамда мустақил даромад топишга тайёр бўлишга чақирди. Таъкидланишича, бугунги меҳнат бозори дипломдан кўра амалий билим ва натижага кўпроқ эҳтиёж сезмоқда.

 

Мурожаатда мамлакатда ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган имкониятлар ҳақида ҳам сўз юритилди. Жумладан, тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшларга банклар томонидан 25 триллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилиши, стартап лойиҳалар учун эса 100 миллион доллар маблағ тайёрлангани маълум қилинди.

 

Бундан ташқари, йирик IT компаниялар ҳар йили камида 50 минг нафар битирувчини сунъий интеллект йўналишида ўқитишга тайёр экани билдирилди. Келгуси йилларда эса 168 минг гектар супер интенсив саноатлаштирилган боғлар ташкил этилиши ва ушбу лойиҳаларда ёшлар фаол иштирок этиши қўллаб-қувватланиши қайд этилди.

 

Шунингдек, мурожаатда Ўзбекистон ёшлари эришаётган халқаро муваффақиятлар ҳам алоҳида эътироф этилди. Жумладан, шахматчилар Жавоҳир Синдоров ва Нодирбек Абдусатторов, футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг ютуқлари, ёш киноижодкорларнинг Канн фестивалидаги муваффақияти ҳамда футбол бўйича миллий терма жамоанинг жаҳон чемпионатига йўл олгани фахр билан тилга олинди.

 

Мурожаат якунида Президент барча битирувчиларга катта мақсадлар сари дадил интилиш, доимо илм ва изланиш билан яшаш ҳамда ота-она ва Ватан ишончини оқлаш тилагини билдирди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.