Ўзбекистон

Бухорода туман соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари пора билан қўлга тушди

У тиббий харидлар бўйича тузилган шартнома маблағларни ўтказиб бериш эвазига 150 миллион сўм миқдорида “улуш” талаб қилган.

Бухорода туман соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари пора билан қўлга тушди

 

Бухоро вилоятида туман соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари пора олиш билан боғлиқ жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'гa маълум қилди.



Қайд этилишича, жорий йилда туман соғлиқни сақлаш бўлими ҳамда дори-дармон ва тиббий буюмлар етказиб берувчи МЧЖ ўртасида 1 миллиард 2 миллион сўмлик шартнома тузилган. Дастлаб маблағларнинг 30 фоизи МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказилган.



Шундан сўнг, туман соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари қолган маблағларни ўтказиб бериш ва келгусидаги харидларни ҳам мазкур МЧЖ орқали амалга ошириш эвазига шартнома қийматининг 15 фоизи — 150 миллион сўм миқдорида «улуш» талаб қилганлиги аниқланган.



ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида мансабдор шахс талаб қилинган пул маблағидан 11 800 АҚШ долларини ўз турмуш ўртоғи орқали олаётган вақтида ушланган.



Шунингдек, у туман миқёсидаги оилавий поликлиникалар учун ажратилган 448 миллион сўмлик рағбатлантириш маблағларининг ярмини қайтариш шарти билан қайта йиғиб олганлиги ҳам аниқланган.



Мазкур ҳолат юзасидан соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) ҳамда 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан, МЧЖ вакилига эса 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"