Ўзбекистон

ОАК фаолиятини Фанлар академияси тизимида ташкил қилиш режалаштирилмоқда

Шунингдек, диссертация ҳимояси жараёнларининг 50 фоизини рақамлаштириш ҳамда ортиқча бюрократик талабларни бекор қилиш таклиф этилди.

ОАК фаолиятини Фанлар академияси тизимида ташкил қилиш режалаштирилмоқда

Президентга тақдим этилган тақдимотда Олий аттестация комиссияси фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича янги ёндашувлар муҳокама қилинди. Унда Олий аттестация комиссияси фаолиятини Фанлар академияси тизимида ташкил этиш, диссертация ҳимояси жараёнларининг ярмини рақамлаштириш ҳамда ортиқча бюрократик талабларни бекор қилиш таклиф этилди.

 

Тақдимотда илмий кенгашлар масъулиятини ошириш ва уларнинг фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизимини жорий этиш режалаштирилаётгани қайд этилди.

 

Шунингдек, илмий даража бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали бюрократик тартиб-таомилларни қисқартириш кўзда тутилмоқда. Таъкидланишича, амалдаги диссертация ҳимояси жараёнидаги тартиб-таомилларнинг 50 фоизини рақамлаштириш ҳисобига қисқартириш мумкин.

 

Таклифларга кўра, кўп сонли ҳужжатларни чоп этиш, авторефератларни катта ҳажмда тайёрлаш ҳамда диссертацияларни такроран муҳокама қилиш билан боғлиқ ортиқча талаблар бекор қилинади. Бу эса изланувчилар учун вақт ва маблағ сарфини камайтиришга хизмат қилиши айтилди.

 

Тақдимотда илм-фан ва иқтисодиётнинг реал сектори интеграциясини кучайтиришга қаратилган “Лойиҳа доирасида илмий даража” ҳамда “Амалий докторантура” дастурларини жорий этиш таклифи ҳам кўриб чиқилди. Унга мувофиқ, PhD даражасини амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида олиш имконияти яратилади.

 

Қайд этилишича, докторлик тадқиқотлари ишлаб чиқариш ва иқтисодиётнинг амалий эҳтиёжларидан келиб чиқиб шакллантирилади ҳамда илмий изланишлар реал сектор корхоналари билан ҳамкорликда олиб борилади.

 

Бундан ташқари, илмий лойиҳаларни молиялаштириш ва саралаш тизимини такомиллаштириш, халқаро экспертларни жалб қилиш ҳамда рақамли технологиялар асосида баҳолаш механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар билдирилди.

 

Тақдимотда академик ҳалоллик ва тадқиқот сифати устидан назоратни кучайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 

 

Хусусан, олимларнинг илмий фаолиятини кузатишнинг ягона рақамли тизимини яратиш, илмий этика стандартларини такомиллаштириш ва мониторинг механизмларини жорий этиш режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.