Ўзбекистон

Тошкентда пуллик автомобиль йўллари қурилади

Пойтахтда 100 км га яқин ҳалқа ва янги аэропорт йўналишида пуллик йўллар қуриш лойиҳаси Хитой компанияси билан муҳокама қилинди.

Тошкентда пуллик автомобиль йўллари қурилади

 

Хитойга амалга оширилган расмий ташриф доирасида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаги делегация “China Railway Construction Corporation” раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Музокаралар чоғида пойтахтнинг транспорт ва шаҳарсозлик инфратузилмасини ривожлантириш, комплекс реновация қилиш ҳамда экологик стандартларга мос замонавий ечимларни жорий этиш масалалари кўриб чиқилган.

 

Томонлар Тошкент шаҳрида қўшимча пуллик автомобиль йўлларини барпо этиш лойиҳаларини муҳокама қилган. Хусусан, тахминан 100 километр узунликдаги ҳалқа йўл ҳамда келгусида қурилиши режалаштирилаётган янги халқаро аэропорт йўналишида шаҳарнинг марказий қисмидан ўтувчи магистраль пуллик йўл қуриш имкониятлари кўриб чиқилган.

 

Шунингдек, учрашувда “China Railway Construction Corporation” компаниясининг тажрибаси асосида ижтимоий инфратузилма объектлари — замонавий мактаблар, болалар боғчалари, тиббиёт муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий аҳамиятга эга иншоотларни барпо этиш бўйича ҳам ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.