Ўзбекистон

Тошкентдаги 119 та масжидда Қурбон ҳайити намози ўқилади

Шу сабабли 26 май соат 24:00 дан 27 май 08:00 га қадар пойтахтнинг қатор кўчаларида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

Тошкентдаги 119 та масжидда Қурбон ҳайити намози ўқилади

 

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг жорий йилда муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни 27 май, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақидаги ахбороти асосида пойтахтдаги 119 та масжидда ҳайит намозлари адо этилиши кутилмоқда. Б у ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

 

Ҳайит намозларини юқори савияда ва тартибли ташкил этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар учун қулай шароит яратиш мақсадида 26 май соат 24:00 дан 27 май соат 08:00 га қадар Тошкент шаҳрининг қатор кўчаларида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

 

Хусусан, Мирзо Улуғбек, Бектемир, Олмазор, Шайхонтоҳур, Чилонзор, Учтепа, Юнусобод, Яккасарой, Сергели, Яшнобод ва Миробод туманларидаги йирик масжидлар атрофидаги асосий кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

 

Чекловлар «Тўрабува», «Хўтан», «Алибек», «Исломобод», “Ҳазрати Имом”, «Дўстжонбой», “Шайх Зайниддин”, “Хўжа Аламбардор”, “Кўк ота”, “Убай ибн Каъб”, “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф”, «Новза», “Абдуллоҳ ибн Масъуд”, “Ҳазрати Али”, «Минор», “Мирзо Юсуф”, “Усмон бин Маъзун”, “Нурул Ислом”, “Ислом ота” ҳамда “Қўйлиқ ота” масжидлари яқинидаги кўчаларда амал қилади.

 

Шунингдек, 27 май куни Қурбон ҳайити муносабати билан пойтахт жамоат транспортлари ўз фаолиятини тонгги соат 04:00 дан бошлайди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.