Спорт

Футзал бўйича 2025-26 — йилги мамлакат чемпионати якунланди

Мавсум ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Футзал бўйича 2025-26 — йилги мамлакат чемпионати якунланди

“Юнусобод” спорт мажмуасида футзал бўйича мамлакат миллий чемпионатининг ҳал қилувчи — 12-тур учрашувлари, шунингдек, мавсум ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

 

Тантанали маросим аввалида XXIX миллий чемпионатнинг индивидуал совринлари ўз эгаларига топширилди. 

 

 

Унга кўра, 2025/2026 йилги мавсумнинг энг интизомли жамоаси сифатида “Максам-Чирчиқ” “Fair Play” (Ҳалол ўйин) совринини қўлга киритди.

 

 

“Энг яхши дарвозабон” соврини — SQB жамоаси посбони Акмал Ҳазратқуловга топширилди. 

 

 

XXIX миллий чемпионат тўпурари сoврини — BMB жамоаси ҳужумчиси Ҳебберт Оливеря ва Элбек Тўлқиновга насиб этди.

 

 

“Энг яхши мураббий” соврини — Максам Чирчиқ жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовга топширилди. 

 

 

Мавсумнинг “Энг яхши ўйинчиси” соврини — BMB жамоаси футзалчиси Алех Диас Да Силвага топширилди.

 

 

Мавсум якунларига кўра, чемпионлик кубоги ва олтин медаллар Жиззахнинг “BMB PFC” жамоасига топширилди.

 

 

Кумуш медаллар ва вице-чемпионлик унвони чемпионат дебютанти — SQB жамоаси ҳисобига ёзилди.

 

 

Сўнгги йилларда “BMB PFC”нинг асосий рақобатчиларидан бири бўлиб келган “Оil Star” жамоаси эса бу гал бронза медаллари билан чекланди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.