Жаҳон

Францияда Чемпионлар лигаси финалидан кейинги тартибсизликлар сабаб юзлаб одамлар ҳибсга олинди

Футбол мухлислари ва полиция ўртасидаги тўқнашувларда жами 219 киши жароҳатланган. Улардан саккиз нафари оғир аҳволда.

Францияда Чемпионлар лигаси финалидан кейинги тартибсизликлар сабаб юзлаб одамлар ҳибсга олинди

Францияда “Пари Сен-Жермен” (ПСЖ) футбол клубининг Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабасидан сўнг юз берган оммавий тартибсизликлар оқибатида юзлаб одамлар қўлга олинди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Франция ички ишлар вазири Лоран Нунеснинг маълум қилишича, мамлакат бўйлаб футбол мухлислари ва полиция ўртасидаги тўқнашувларда жами 219 киши жароҳатланган. Улардан саккиз нафари оғир аҳволда. Шунингдек, 57 нафар полиция ходими ҳам тан жароҳати олган.

 

Расмий маълумотларга кўра, зўравонликлар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 780 киши қўлга олинган, улардан 450 нафардан ортиғи ҳибсда сақланмоқда.

 

Тартибсизликлар асосан Париж шаҳрида кузатилган. Мухлислар кўчаларда машъалалар ёқиб, айрим дўконларга зарар етказган. Вазиятни назорат қилиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

 

Ҳодисалар оқибатида Париж айланма йўли яқинида бир киши ҳалок бўлган. Айрим маълумотларга кўра, 24 ёшли йигит мотоциклда ҳаракатланаётиб бетон тўсиққа урилган. Шунингдек, шаҳарнинг бошқа ҳудудида содир бўлган муштлашув натижасида бир ўсмир оғир аҳволда қолмоқда.

 

Парижда ўтказилган ғалаба парадининг хавфсизлигини таъминлаш учун 6 минг нафар полициячи сафарбар этилди. Байрам тадбирлари Эйфел минораси атрофида ва шаҳар марказида давом этди.

 

Франция ички ишлар вазирлиги тартибсизликларни келтириб чиқарганларнинг аксарияти футбол мухлислари эмаслигини таъкидлаб, жамоат тартибини бузишга уринган шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини маълум қилди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.