Ўзбекистон

Ўзбекистонда чанг-тўзон ва кучли шамол бўйича огоҳлантириш берилди

Айрим ҳудудларда шамол 18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ўзбекистонда чанг-тўзон ва кучли шамол бўйича огоҳлантириш берилди

 

Махсус комиссия бугун республика ҳудудида, хусусан, Тошкент шаҳри ва бир қатор вилоятларда қисқа муддатли чанг-тўзон ҳодисалари кузатилиши мумкинлиги юзасидан огоҳлантирди.

 

Жаҳон метеорология ташкилотининг Чанг-қум бўронлари бўйича Пекин минтақавий маркази ҳамда Ўзгидромет прогнозларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида нам ҳаво оқимлари кириб келиши арафасида қисқа муддатли чанг-тўзонлар юзага келиши эҳтимоли мавжуд.

 

Прогнозларга мувофиқ, кун давомида об-ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 10–12 м/с гача, баъзи ҳудудларда эса 12–18 м/с гача кучайиши мумкин. Шамол кучайиши фонида чанг-тўзонлар вақтинча юзага келиши эҳтимоли бор.

 

Қайд этилишича, мазкур жараёнлар натижасида атмосфера ҳавосида, хусусан PМ10 чанг заррачалари миқдори қисқа муддатга ортиши мумкин. Бироқ бу ҳолат вақтинчалик бўлиб, куннинг иккинчи ярмида кутилаётган қисқа муддатли ёғингарчилик ҳисобига ҳаво аста-секин тозаланиши прогноз қилинмоқда.

 

Мутахассислар шамол кучайган пайтларда, айниқса нафас йўллари касалликлари, аллергик ва юрак-қон томир хасталиклари мавжуд фуқароларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия этади. Зарурат бўлмаганда очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмаслик, дераза ва эшикларни ёпиқ сақлаш ҳамда ҳимоя ниқобларидан фойдаланиш тавсия этилади.

 

Ҳозирда атмосфера ҳавоси ҳолати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилиниб, вазият назорат остида сақланмоқда.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.