Ўзбекистон

Фарғонада 2 килограммдан ортиқ гашишни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Гумонланувчи ушбу гиёҳвандлик воситаларини Қирғизистон ҳудудидаги жиноий шеригидан қабул қилиб олган ва уларни Қўқон шаҳрида сотишни режалаштирган.

Фарғонада 2 килограммдан ортиқ гашишни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

 

Фарғонада контрабанда йўли билан олиб кирилган гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар берди.

 

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўқон шаҳрида ҳаракатланаётган, Фарғона туманида яшовчи 1995-йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги “Дамас” русумли автомобил тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.

 

Текширув давомида транспорт воситаси салонидан жами 2 килограмм 40 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси ҳамда 5600 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси аниқланди ва белгиланган тартибда мусодара қилинган.

 

Терговга қадар ўтказилган суриштирувларда аниқланишича, гумонланувчи ушбу гиёҳвандлик воситаларини Қирғизистон ҳудудидаги жиноий шеригидан қабул қилиб олган ва уларни Қўқон шаҳрида сотишни режалаштирган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан фуқаро устидан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда), 251-1-моддаси ҳамда 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"