Ўзбекистон

Фарғонада чақалоқнинг ўлик туғилиши юзасидан хизмат текшируви бошланди

Тиббий хулосага кўра, ҳомиладорлик 38 ҳафталик бўлган.

Фарғонада чақалоқнинг ўлик туғилиши юзасидан хизмат текшируви бошланди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида чақалоқ ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланди. Бу ҳақда туман тиббиёт бирлашмаси расмий изоҳ берди.

 

Маълум қилинишича, 2026 йил 30 май куни соат 00:00 да Олмурод МФЙда яшовчи, 2000-йилда туғилган M.H. туғруқ оғриқлари ва қоғаноқ сувлари кетиши шикояти билан туман туғруқхонасига мурожаат қилган. 31 май куни соат 08:40 да бемор ўлик чақалоқни дунёга келтирган.

 

Тиббий хулосага кўра, ҳомиладорлик 38 ҳафталик бўлиб, бу иккинчи туғруқ ҳолати ҳисобланади. Чақалоқ чаноқ билан, оёқ қисми орқали келган, жинси қиз, вазни 3300 грамм, бўйи 50 сантиметрни ташкил этган.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги клиник протоколларига мувофиқ, айрим ҳолатларда кесарча кесиш амалиёти тавсия этилади. Бироқ мазкур вазиятда беморнинг иккинчи туғруқ ҳолати экани ҳамда ҳомила вазни тахминан 3100 грамм атрофида баҳоланганлиги сабабли табиий туғруқ йўли танланганлиги билдирилган.

 

Туғруқ жараёнида чақалоқнинг оёқ қисми чиққанидан сўнг, елка ва бош қисмини чиқаришда тиббий амалиётларда қўлланиладиган Ловсет ҳамда Morisau–Smelli–Veyt усуллари қўлланган. Бироқ техник мураккабликлар сабаб чақалоқнинг бош қисмини чиқариш қийинлашган ва чақалоқ ўлик ҳолда туғилган.

 

Билдирилишича, кўрсатилган реанимацион чоралар натижа бермаган.

 

Ҳозирда барча тиббий жараёнлар белгиланган клиник протоколлар асосида амалга оширилганлиги юзасидан хизмат текшируви давом этмоқда.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.