Жаҳон

Россия Украинанинг бир неча шаҳри авиазарбалар берди — 10 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳужум давомида жами 73 та ракета ва 656 та турли xил дронлар қўлланган.

Россия Украинанинг бир неча шаҳри авиазарбалар берди — 10 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

 

Россия кучлари 2 июнга ўтар кечаси Украина ҳудудига навбатдаги кенг кўламли ракета ва дрон ҳужумини амалга оширди. Зарбалар Киев, Днепр, Харков, Запорижжия ҳамда бир қатор бошқа вилоятларни қамраб олган. Бу ҳақда ББC хабар берди.

 

Украина расмийларининг маълум қилишича, ҳужумлар оқибатида Киевда камида 5 киши, Днепрда эса 9 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, ўнлаб фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

 

Ҳужум арафасида Владимир Зеленский ва мамлакат ҳарбий раҳбарияти Россия янги қўшма ракета ва дрон ҳужумига тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантирган ҳамда аҳолини ҳаво хавфи сигналларига жиддий муносабатда бўлишга чақирган эди.

 

Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, тунги ҳужум давомида жами 73 та ракета ва 656 та турли турдаги дрон қўлланган. Жумладан, зарбалар учун “Kalibr” қанотли ракеталари, “Iskander-М” баллистик ракеталари, Х-101 қанотли ракеталари ва “Tsirkon” ракеталаридан фойдаланилган.

 

Украина ҳарбийлари 40 та ракета ҳамда 602 та дрон уриб туширилгани ёки радиоелектрон воситалар ёрдамида зарарсизлантирилганини маълум қилган. Шу билан бирга, 33 та ракета ва 33 та дрон ўз нишонларига етиб боргани қайд этилган.

 

Россия Мудофаа вазирлиги эса ҳужумлар Украина ҳарбий-саноат комплекси корхоналари, ёқилғи инфратузилмаси обектлари, транспорт тармоқлари ва ҳарбий аеродромларга қаратилганини билдирган.

 

Маълумотларга кўра, ҳужумлар Киев, Харков, Днепр ва Запорижжия шаҳарлари билан бир қаторда Полтава, Хмелнитский ҳамда Суми вилоятларида ҳам қайд этилган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"