Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Жиззахдаги АЭС қурилишини бошлаб беради

Жиззах вилоятида катта қувватли иккита ҳамда ҳар бири 55 мегаватт қувватга эга иккита кичик энергоблокдан иборат АЭС барпо этилади.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Жиззахдаги АЭС қурилишини бошлаб беради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин 4 июнь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган учрашув доирасида видеоконференсия орқали Жиззах вилоятида атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бошланиши маросимида иштирок этади. Бу ҳақда РИА Новости Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковга таяниб, хабар берди.

 

Ушаковнинг сўзларига кўра, Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг хорижий меҳмонларидан бири сифатида қатнашади. Шу муносабат билан икки давлат раҳбарлари ўртасида 4 июнь куни кечқурун Константин саройида икки томонлама учрашув ҳам бўлиб ўтади.

 

Ушаков музокаралар Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилган интеграциялашган атом электр станциясининг биринчи энергоблоки қурилишига старт бериш маросими билан бошланишини билдирди.

 

Маълум қилинишича, лойиҳа доирасида Жиззах вилоятида катта қувватли иккита ҳамда ҳар бири 55 мегаватт қувватга эга иккита кичик энергоблокдан иборат АЭС барпо этилади.

 

Маросимда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАGATE) бош директори Рафаэл Гросси, “Росатом” раҳбари Алексей Лихачёв ва “Ўзатом” агентлиги директори Азим Ахмедходжаев ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

 

Тадбир давомида лойиҳа бўйича техник тайёргарлик юзасидан ҳисоботлар тингланади ва шундан сўнг Россия ҳамда Ўзбекистон президентлари қурилиш ишларини расман бошлашга рухсат беради.

 

Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми жорий йил 3–6 июнь кунлари бўлиб ўтади.

custom img

Дирижабль, фаввора ва осмонўпар бинолардаги байроқ: Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи тафсилотлари

Президент Шавкат Мирзиёев Кореядаги ташрифи давомида минтақа давлатлари раҳбарлари ва кореялик ҳамкорлар билан учрашди. Саммит арафасида “Мирзиёев доктринаси” китобининг корейс тилидаги нашрига дастхат ёзиб берди.

custom img

Жанубий Корея Марказий Осиё президентларига турли совғалар тақдим этди: улар орасида нималар бор?

Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Сеулда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, уларга мамлакатларнинг қизиқишлари ва маданий хусусиятларини инобатга олган ҳолда турли совғалар тақдим этди. Тожикистон президентига берилган совғанинг мазмуни эса ошкор қилинмади.

custom img

Тушликсиз 10 та тадбир, танаффуссиз қарийб 10 соат: Президентнинг Кореядаги бир куни

Президент 15 сентябрь куни Кореяда парламент ва ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди, бизнес форумида қатнашди ва ватандошлар билан мулоқот қилди. Учрашувлар эрталабдан кечгача танаффусларсиз давом этди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

custom img

“Shinhan Bank” Ўзбекистонда шўба банк ташкил этиши мумкин

Шавкат Мирзиёев “Shinhan Financial Group” раиси Чжин Ок Дон билан учрашди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Hyundai”, “Kia” ва “Hyundai Rotem” раҳбарлари билан учрашди

“Kia” Ўзбекистонда янги русумдаги, электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Hyundai Rotem” Ўзбекистонга қўшимча юқори тезликдаги поездлар етказиб бериш имкониятларини ўрганмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Эксимбанки раиси билан учрашди

Томонлар 8 миллиард долларлик янги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш, юқори тезликдаги поездлар, муҳим минераллар, тиббиёт ва рақамли технологиялар бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Lotte Group” раиси билан учрашди

Томонлар Ўзбекистонда девелоперлик, туризм, меҳмонхона бизнеси ва мис фольгаси ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"