Жаҳон

АҚШ 60 та давлатга қўшимча божлар жорий қилмоқчи

Тарифлар Канада, Мексика ва бир қатор Европа Иттифоқи мамлакатларига таъсир қилиши мумкин.

АҚШ 60 та давлатга қўшимча божлар жорий қилмоқчи

 

АҚШ маъмурияти 60 та давлатдан импорт қилинадиган айрим маҳсулотларга қўшимча божлар жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, ташаббус ушбу мамлакатларнинг мажбурий меҳнатга қарши кураш борасидаги саъй-ҳаракатлари етарли эмаслиги билан изоҳланмоқда. Вашингтон амалдаги савдо шароитлари америкалик ишлаб чиқарувчилар учун тенг рақобат муҳитини таъминламаётганини таъкидламоқда.

 

АҚШ Савдо вакили идораси томонидан тайёрланган таклифга мувофиқ, Канада, Мексика ҳамда Европа Иттифоқининг айрим давлатларини ўз ичига олган 15 мамлакат маҳсулотларига 10 фоизлик қўшимча бож жорий этилиши мумкин. Текширув остидаги яна 45 давлат учун эса тарифлар 12,5 фоизгача оширилиши режалаштирилган.

 

АҚШ савдо вакили Жеймисон Гриннинг таъкидлашича, ҳозирги импорт тизими америкалик ишчиларни глобал бозорда тенг бўлмаган шароитларда рақобат қилишга мажбур қилмоқда.

 

Шунингдек, айрим тўқимачилик маҳсулотларини имтиёзли тарифлар асосида импорт қилиш механизми ҳам таклиф этилган. Бироқ ушбу ташаббуснинг аниқ тафсилотлари ҳозирча очиқланмаган.

 

Таклиф этилаётган божлар энергия ресурслари, металлар, мол гўшти, қаҳва ва фармацевтика маҳсулотларига татбиқ этилмайди. Мазкур ташаббус бўйича жамоатчилик муҳокамалари 7 июл куни ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, таклиф ва мулоҳазалар 6-июлгача қабул қилинади.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"