Спорт

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧдаги ўйинлари мактаблардаги “Мухлислар майдони”да намойиш этилади

Махсус фан-зоналарда мухлислар терма жамоа учрашувларини катта экранлар орқали биргаликда кузатиш имконига эга бўлади.

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧдаги ўйинлари мактаблардаги “Мухлислар майдони”да намойиш этилади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати доирасидаги ўйинларини жамоавий томоша қилиш учун мамлакат бўйлаб 208 та туман ва шаҳардаги умумтаълим мактабларида “Мухлислар майдони” ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

 

Лойиҳага кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида биттадан ёки бир нечта мактаблар танлаб олиниб, уларда футбол учрашувларини катта экранлар орқали томоша қилиш учун махсус фан-зоналар ташкил этилади. 

 

Мухлислар майдонларининг сиғими ҳудудларга қараб 50 нафардан 500 нафаргача этиб белгиланган.

 

Рўйхатга кўра, энг катта сиғим Наманган вилоятидаги Чуст тумани 75-мактаб ҳамда Норин тумани 2-мактабида бўлиб, ҳар бирида 500 нафаргача мухлисни қабул қилиш имконияти яратилади.

 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги гуруҳ босқич ўйинлари жадвали (Тошкент шаҳри вақти билан) қуйидагича:

 

  • Ўзбекистон — Колумбия (18 июнь, соат 7:00);
  • Ўзбекистон — Португалия (23 июнь, соат 22:00);
  • Ўзбекистон — Конго (28 июнь, соат 4:30).

 

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.