Жаҳон

АҚШ Эрон билан сулҳдан воз кечиши мумкин — WSJ

Трамп америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлса, Эронга қарши ҳарбий амалиётларни қайта бошлаши мумкинлигини маълум қилди.

АҚШ Эрон билан сулҳдан воз кечиши мумкин — WSJ

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан тузилган сулҳга қарамай, агар Теҳрон ҳаракатлари оқибатида америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлса, ҳарбий амалиётларни қайта бошлаш эҳтимолини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган. Бу ҳақда The Wall Street Journal АҚШ расмийларига таяниб хабар берди.

 

Нашр маълумотларига кўра, Трамп ушбу позициясини ёрдамчилари билан ёпиқ учрашувларда муҳокама қилган. Унга кўра, АҚШ ҳарбий хизматчиларининг ўлимига олиб келадиган ҳар қандай ҳаракат Вашингтоннинг сулҳ бўйича қарорларини қайта кўриб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

 

Шу билан бирга, манбаларнинг таъкидлашича, Оқ уй ҳозирча Эронга қарши ҳаво ҳужумларини тўхтатиш ҳақидаги қарорида қатъий қолмоқда.

 

WSJ қайд этишича, Трамп маъмурияти Яқин Шарқдаги можарони янада кенгайтириб юбормаслик мақсадида айрим чекланган кескинликларга маълум муддат давомида тоқат қилишга тайёр.

 

Аввалроқ АҚШ президенти Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар ижобий руҳда давом этаётганини, яқин ҳафталарда муайян келишувларга эришиш эҳтимоли мавжудлигини билдирган эди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.