Сиёсат

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари телефон орқали мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Президенти Қирғизистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига сайлангани билан Садир Жапаровни табриклади.

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари телефон орқали мулоқот ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

 

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Садир Жапаровни ва қардош қирғиз халқини мамлакатнинг 2027–2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани муносабати билан самимий табриклади.

 

Шавкат Мирзиёев ушбу натижа Қирғизистоннинг фаол ташқи сиёсати, шунингдек, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қўшаётган ҳиссаси халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилганининг ёрқин ифодаси эканини таъкидлади.

 

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ҳамда стратегик шериклик муносабатлари юксак даражага кўтарилганини мамнуният билан қайд этдилар.

 

Шунингдек, олий даражадаги учрашувлар давомида эришилган келишувлар, хусусан, иқтисодиёт, транспорт, энергетика ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги лойиҳаларни амалий жиҳатдан илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

 

Суҳбат якунида томонлар бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

 

Аввалроқ, Қирғизистон тарихда илк бор БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси бўлгани хабар қилинган эди.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.