Жаҳон

Ҳантер Байден яхши натижаларга эриша олади — Трамп

АҚШ президенти собиқ президент Жо Байденнинг ўғли кейинги президентлик сайловларида Демократлар партиясидан муносиб номзод бўлиши мумкинлигини айтди.

Ҳантер Байден яхши натижаларга эриша олади — Трамп

 

АҚШ президенти Доналд Трамп собиқ президент Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байденнинг келажакдаги президентлик сайловларида Демократлар партиясидан муносиб номзод бўлиши мумкинлигини таъкидлаган деб хабар беради Риа новости.

 

Оқ уйда журналистлар билан мулоқот чоғида Ҳантер Байденнинг сиёсий истиқболлари ҳақида саволга жавоб берган Трамп: “Менимча, Ҳантер яхши натижаларга эриша олади”, деган.

 

Трампнинг ушбу баёноти Демократлар партиясида 2028 йилги президентлик сайловлари учун эҳтимолий номзодлар атрофидаги муҳокамалар кучайиб бораётган бир пайтда янграган. АҚШ раҳбари Ҳантер Байденнинг номзод сифатидаги имкониятларига ижобий баҳо берар экан, партия ичидаги бошқа даъвогарлар ҳам маълум даражада қўллаб-қувватланаётганини қайд этган.

 

Аввалроқ Ҳантер Байден ҳам сиёсий фаолиятини давом эттириши мумкинлигига ишора қилганди. Хусусан, амалдаги вице-президент Жей Ди Венс билан эҳтимолий сиёсий рақобат ҳақида сўралганда, у “Кетдик”, дея жавоб қайтарган.

 

Сўнгги интервюларидан бирида Ҳантер Байден ўтмишда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиддий муаммоларни бошдан кечирганини тан олиб, 2019-йилдан буён яхши ҳаёт кечираётганини маълум қилган. У АҚШ тарихида амалдаги президентнинг жиноий айбловларга дуч келган илк фарзанди сифатида ҳам тилга олинади.

 

Жо Байден президентлик ваколатлари якунланиши арафасида ўғли Ҳантер Байденни афв этиш тўғрисидаги қарорни имзолаган. Мазкур қарор АҚШ сиёсий доиралари ва жамоатчилиги орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

 

Сиёсий кузатувчилар фикрича, агар Ҳантер Байден келажакдаги президентлик пойгасида иштирок этишга қарор қилса, унинг номзоди Демократлар партияси ичидаги энг кўп эътибор қаратиладиган ва баҳс-мунозараларга сабаб бўладиган номзодлардан бирига айланиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳантер Байденнинг қарзлари туфайли АҚШни тарк этгани хабар қилинган эди.

custom img

Швейцария суди Гулнора Каримовага оид ишни тўхтатди

Суд иши бўйича Ломбард Одиер банки жаримага тортилди, собиқ ходимга эса икки йиллик шартли қамоқ жазоси тайинланди.

custom img

Собиқ исроиллик ҳарбийлар Трампни Нетаняхуга босим ўтказишга чақирди

Нетаняхунинг АҚШга ташрифи арафасида Исроилнинг собиқ ҳарбий ва разведка раҳбарлари Трампни Ғарбий соҳилдаги зўравонликларни тўхтатиш, қонун устуворлигини тиклаш ва айбдорларни жавобгарликка тортишга ундашни сўраган.

custom img

АҚШ ҳарбийлари Трампни ракета захиралари камайгани ҳақида огоҳлантирди — АP

Стратегик ўқ-дорилар захирасининг камайиши АҚШнинг ҳарбий имкониятларига таъсир қилиши мумкин.

custom img

Тожикистонда ҳижоб, соқол ва арабча кийимларга чеклов кучайтирилди

Маҳаллий ҳокимият аёлларни анъанавий тожик миллий либосларини кийишга чақирмоқда.

custom img

Россия ва Шимолий Корея янги стратегик йўлакни якунламоқда

Айрим таҳлилчилар кўприк ҳарбий юкларни ташиш учун муҳим йўлакка айланиши мумкинлигини билдирмоқда.

custom img

Жанубий Кореянинг собиқ президенти яна 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Юн Сок Ёл сайлов қонунчилигини бузганлик бўйича ҳам айбдор деб топилди.

custom img

Исроил Суриянинг жанубида таҳдидли варақалар тарқатди

Варақаларда Исроил армиясига қарши ҳар қандай ҳаракатни тўхтатиш талаби илгари сурилган.

custom img

Исроил АҚШ ёрдамисиз омон қололмайди — Трамп

Америка президенти, аввало, Эрон атрофидаги вазиятни назарда тутганини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"