Жаҳон

АҚШ Куба президентига қарши санкциялар жорий этди

Ҳарбий ва хавфсизлик тузилмалари ҳам санкциялар рўйхатига киритилган.

АҚШ Куба президентига қарши санкциялар жорий этди

 

АҚШ Молия вазирлиги Куба президенти Мигел Диас-Канел ҳамда у билан боғлиқ айрим шахслар ва ташкилотларга қарши янги санкциялар жорий этди деб хабар беради департамент веб-сайти.

 

Маълумотларга кўра, санкциялар рўйхатига Куба қуролли кучлари, ички хавфсизлик ва разведка тизимлари, шунингдек, “Инқилобни ҳимоя қилиш қўмиталари” ҳам киритилган.

 

Мигел Диас-Канел 2018 йилдан буён Куба президенти сифатида фаолият юритиб келмоқда. У мамлакат раҳбарлигида собиқ етакчи Раул Кастронинг ўрнини эгаллаган.

 

Шунингдек, АҚШ май ойида Кубанинг 11 нафар амалдорига, жумладан, алоқа вазири ва бир қатор ҳарбий раҳбарларга ҳам санкциялар жорий қилган эди.

 

Аввалроқ АҚШ Адлия вазирлиги 94 ёшли Раул Кастрони 1996 йилда содир бўлган авиация ҳодисаси билан боғлиқ воқеалар юзасидан қотилликда айблаган эди.

 

Куба президенти Мигел Диас-Канел АҚШ томонидан илгари сурилган айблов ва санкцияларни “сиёсий босим ва асоссиз даъволар” деб баҳолаган.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"