Жаҳон

Саҳрои Кабирда 50 га яқин киши сувсизликдан ҳалок бўлди

Чўлда юк машинаси бузилиб қолган. Машинада Қурбон ҳайити муносабати билан Малига борган ва у ердан қайтаётган Нигер фуқаролари бўлган.

Саҳрои Кабирда 50 га яқин киши сувсизликдан ҳалок бўлди

Нигернинг шимолий қисмидаги Саҳрои Кабир чўлида юк машинаси бузилиб қолиши оқибатида камида 49 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, қурбонлар узоқ вақт давомида сувсиз қолган. Ҳодиса Қурбон ҳайити муносабати билан Малига борган ва у ердан қайтаётган Нигер фуқаролари билан содир бўлган. 

 

Уларни олиб кетаётган юк машинаси Нигер ва Жазоир чегарасидаги Ассамака ўтиш пунктидан 80 километрдан ортиқ масофада бузилиб қолган.

 

Агадез вилояти губернатори маълум қилишича, йўловчилар юқори ҳарорат ҳукм сураётган ва таъминот манбалари мавжуд бўлмаган ҳудудда қолиб кетган. Ҳайдовчи ва йўловчилар бир неча кун давомида транспорт воситасини таъмирлашга уринган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаган.

 

Натижада йўловчиларнинг аксарияти сувсизликдан вафот этган. Қутқарувчилар юк машинаси остида ва унинг атрофида ўнлаб жасадларни топган. Ҳалок бўлганларнинг барчаси Нигер фуқаролари бўлиб, улар оммавий қабрларга дафн этилган.

 

Фожиадан фақат икки киши омон қолган. Улар пиёда Ассамакагача етиб бориб, ҳодиса ҳақида ҳокимият органларига хабар берган.

 

Қутқарув гуруҳи воқеа жойидан қайтаётганда яна бир бузилиб қолган юк машинасини аниқлаган. Унда бўлган 60 нафардан ортиқ киши аккумулятор носозлиги сабаб уч кун давомида чўлда қолиб кетган. Қутқарувчилар уларга сув етказиб берган ва транспорт воситасини таъмирлашга ёрдам кўрсатган.

 

Мутахассислар Нигер чўли Ғарбий Африкадан Европага йўл олган муҳожирлар учун асосий транзит йўналишларидан бири бўлиб қолаётганини, бироқ бу йўл катта хавф-хатарлар билан боғлиқлигини таъкидламоқда.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"