Ўзбекистон

Ўзбекистонда 5 ойда 59 та наркожиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Тезкор тадбирлар натижасида 1,2 тонна наркотик модда ва миллионлаб психотроп воситалар мусодара қилинган.

Ўзбекистонда 5 ойда 59 та наркожиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

 

Жорий йилнинг январ–май ойларида ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор бўлинмалари ҳамкорлигида уюшган наркожиноятчилик ҳамда жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши кенг кўламли комплекс тезкор тадбирлар амалга оширилган.

 

Натижада наркотик воситаларни тарқатиш билан шуғулланган 59 та йирик уюшган наркожиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган. Мазкур гуруҳларнинг 15 нафар етакчиси ва 199 нафар аъзоси қўлга олинган. Шунингдек, 15 та яширин нарколаборатория фош этилган.

 

Тезкор тадбирлар давомида 1,2 тонна анъанавий наркотик моддалар, 54 килограмм синтетик наркотик воситалар, 4,6 миллион дона психотроп дори воситалари ҳамда 3 тоннадан ортиқ ноқонуний прекурсорлар мусодара қилинган. Мутахассислар қайд этишича, ушбу жиноий тармоқлар фаолиятининг тўхтатилиши натижасида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши олди олинган.

 

Шунингдек, наркожиноятчиликка қарши курашиш йўналишида Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон Республикаларининг ваколатли органлари билан ҳамкорликда 7 маротаба халқаро тезкор тадбирлар ўтказилган. Таҳлилларга кўра, ноқонуний наркотик айланмасининг қисқариши “қора бозор”даги нархларнинг сезиларли ошишига ҳам сабаб бўлган.

 

Уюшган гуруҳий жиноятчиликка қарши кураш доирасида эса 40 та йирик жиноий гуруҳ фаолиятига барҳам берилган. Уларнинг 48 нафар етакчиси, жумладан, 6 нафари хорижий давлатларда ушланиб Ўзбекистонга олиб келинган. Шунингдек, 224 нафар гуруҳ аъзоси қўлга олинган.

 

Мазкур жиноий гуруҳлар мамлакатнинг 50 та шаҳар ва туманида талончилик, безорилик, товламачилик, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳамда фуқароларга тан жароҳати етказиш каби оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этиб келгани маълум қилинган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"