Жаҳон

АҚШ ва Эрон яна бир-бирига зарба берди

Эрон АҚШ ҳаракатларига жавобан минтақадаги “душман базалари”га ракета ҳужуми уюштирганини билдирди.

АҚШ ва Эрон яна бир-бирига зарба берди

 

АҚШ ва Эрон ўртасида Форс кўрфази минтақасидаги вазият яна кескинлашди. Томонлар ўртасида амалда бўлган сулҳга қарамай, ҳар икки давлат бир-бирининг ҳарбий обектларига зарбалар бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълумотига кўра, Эрон томонидан Қувайт ва Баҳрайн йўналишида учирилган еттита баллистик ракетадан олтитаси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинган, яна бири эса нишонга етиб бормаган.

 

Бундан аввал АҚШ ҳарбийлари Ҳормуз бўғози ҳудудида ҳаракатланган тўртта Эрон дронини тутиб қолганини маълум қилган. Шундан сўнг АҚШ кучлари Эроннинг Қешм ороли ва Горук ҳудудларидаги қирғоқ кузатув радар обектларига зарба берган.

 

Қувайт ва Баҳрайнда ҳаво ҳужуми сиреналарнинг янграгани ҳамда портлашлар эшитилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қувайт ҳарбийлари ракета ва дрон ҳужумлари қайтарилганини маълум қилган.

 

Ўз навбатида, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШнинг Эрон ҳудудларига берган зарбаларига жавобан минтақадаги “душман базалари”га ракета ҳужумлари уюштирилганини билдирди.

 

CENTCOM эса ҳужумлар оқибатида америкалик ҳарбийлар орасида қурбонлар қайд этилмаганини, Баҳрайндаги АҚШнинг 5-флоти базасига зарар етказилгани ҳақидаги даъволар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлаган.

 

Баҳрайн Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг ракета ҳужумларини қоралаб, буни минтақа давлатлари суверенитетига қарши ҳаракат сифатида баҳолаган.

 

Таҳлилчиларга кўра, янги кескинлик дунёнинг муҳим энергетика йўлакларидан бири ҳисобланган Ҳормуз бўғозидаги хавфсизлик ва халқаро энергия бозорларидаги барқарорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"