Ўзбекистон

Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди

Унинг қарздорлиги қарийб 71 миллион сўмни ташкил этган.

Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди

 

Навоий вилоятининг Кармана туманида алимент тўловларини узоқ муддат давомида тўламасдан келган фуқаро Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Навоий вилоят суди матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, фуқаронинг алимент бўйича қарздорлиги қарийб 71 миллион сўмни ташкил этган. У икки йил давомида суд қарори билан белгиланган мажбуриятларини бажармасдан, алимент тўловларидан бўйин товлаб келган.

 

Қидирув тадбирлари давомида Мажбурий ижро бюроси ходимлари қарздорни яшаш манзилида аниқлаган. Текширув жараёнида фуқаро уй ҳовлисидаги ёзги ошхонада жойлашган тандир ичида яширингани маълум бўлган.

 

Кўрилган чоралар натижасида қарздор ушланиб, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилган. Суд қарорига асосан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Тошкентда спа-салон ниқоби остида одам савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Гуруҳ қизларни иш ваъдаси билан жалб қилиб, уларни зўравонлик ва таҳдид орқали жинсий эксплуатацияга мажбурлаган.

custom img

Собиқ ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев иши судга оширилди

У давлат мулкини ўзлаштириш билан боғлиқ бир қатор моддалар бўйича айбланмоқда.

custom img

Сурхондарёда ота 9 ёшли қизига мол тезагини мажбуран едирди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги йирик қурилиш объектларини кўздан кечирди

Президент ташриф давомида Миллий педагогика университети кампуси, Миллий кутубхона, "Янги Ўзбекистон" университети ва замонавий футбол стадиони қурилиши бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

custom img

Ўзбекистонда aвгуст қуруқ ва иссиқ бошланади, ой охирида салқин тушиши кутилмоқда

Ойнинг дастлабки кунларида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши, ой охирига бориб эса 25–30 даражагача пасайиши кутилмоқда.

custom img

Суюлтирилган газ етказиб беришга хусусий сектор жалб этилади

Тизим дастлаб Андижон вилоятида жорий этилади.

custom img

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари 8 йилга қамалди

У ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ҳокимият ҳаракатсизлигида айбдор деб топилган.

custom img

“Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари ишдан олинди

Янги энергетика вазири, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг янги раҳбари ҳамда Энергия инспекциясининг янги бошлиғи бугундан бошлаб мутлақо янгича иш услубини йўлга қўйиши лозимлиги таъкидланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"